date
views 6 447

Ақтўбеда яна ўзбеклар минган автобус ишдан чиқди

Ақтўбеда яна ўзбеклар минган автобус ишдан чиқди
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида ўзбекистонлик йўловчилари бўлган автобуснинг бузилиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун яна бир, асосан ўзбекистонлик йўловчилар жойлашган автобус Ақтўбе-Ирғиз йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда “Kazakhstan Today” нашри хабарига асосан Qalampir.uz маълумот бермоқда.

Бу автобуснинг ичида 47 нафар ўзбекистонлик, олти нафар қозоғистонлик ва олти нафар россиялик йўловчилар бўлган. Бу автобус ҳам “Қалибой” аҳоли пунктига 24 км масофада бузилган.

Ҳозирги вақтда йўловчиларнинг барчаси Фавқулодда вазиятлар хизматлари томонидан иситиш пунктларига етказилган, жабрланганлар йўқ.

Автобусдаги йўловчиларнинг бошқа автобуслар билан Чимкентга етказилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ақтўбеда яна ўзбеклар минган автобус ишдан чиқди