Норвегия, Буюк Британия, АҚШ ва Германия олимларидан иборат халқаро гуруҳ ҳаводан ифлослантирувчи моддаларни йўқотиш глобал исиш жараёнини янада мураккаблаштириши мумкинлигига оид хулосага келишди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди.
Олимлар иқлимнинг глобал ўзгариши билан боғлиқ тўрт сценарийни моделлаштиришди, улар аэрозолларнинг йўқолиш оқибатларини имитация қилади. Маълум бўлишича, ҳавони ифлослантирувчи моддалар Ерга келиб тушаётган қуёш радиациясининг бир қисмини блоклар экан. Атмосферадаги углерод диоксидининг айни дамдаги даражасида уларни йўқотиш иссиқхона эффектини кучайтиради, зеро атмосфера кўпроқ иссиқлик энергиясини ютади.
Мазкур жараён натижасида атмосферанинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича 0,5-1,1 даражага ўсади. Бу, ўз навбатида, қурғоқчилик ва сув тошқини каби табиий офатлар сонини кескин кўпайтиради.
Баъзи мутахассислар глобал ҳарорат кўтарилиши муаммосини бартараф этиш учун аэрозоллардан фойдаланишни таклиф қилишмоқда. Бироқ тадқиқот натижалари геомуҳандисликнинг бундай усули иқлимнинг янада тезкор исишга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам иқлимнинг ўзгариши кучли сув тошқинлари, ҳалокатли жазирама, аёз ва бошқа табиий офатлар билан таҳдид солади.
Манбa: kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар