14:03 / 25.01.2018
5 155

Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига мурожаат билан чиқди

Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига мурожаат билан чиқди
Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига Пхеньян ва Сеул ўртасида ҳарбий кескинликни юмшатиш чақириғи билан мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича, корейс миллатини бирлаштириш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Таъкидланишича, Шимолий Корея ва Жанубий Корея мамлакатни бирлаштириш масаласида мустақил ҳолда қарор қабул қилиши керак, учинчи томонларнинг бу масалага аралашишига йўл қўйиб бўлмайди.

Шимолий кореяликлар, шунингдек, Пхеньяннинг ракета ва ядровий дастурлари сабабли Шимолий Корея номига танқидни камайтиришни таклиф қилишган. Пхеньянда таъкидланишича, бу дастурлар Шимол ва Жануб ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига халақит қилмайди.

Пхеньян корейс миллатини ядровий урушни келтириб чиқаришга уринаётган АҚШга қарши туришга чорлаган.

Мурожаатда Шимол ва Жануб ўртасида гуманитар ва сиёсий линиялар бўйича алоқаларни фаоллаштириш таклиф қилинган. Жумладан, сиёсий партиялар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган. Умуман олганда, Шимолий Корея ҳукуматининг фикрича, 2018 йил томонлар позицияларининг яқинлашиши масаласида “кескин бурилиш йили” бўлади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ҳукумати бутун корейс миллатига мурожаат билан чиқди