
Интернетда яқинлашиб келаётган поезд фонида селфи олмоқчи бўлган эркакнинг видеоси пайдо бўлди. Эркак масофани тўғри чамалай олмай, рельслардан хавфсиз узоқликда турмагани сабабли поезд томондан уриб кетилган. Ролик YouTube’да жойлаштирилган.
Эркак дўстлари ва поезд машинисти томондан огоҳлантиришларга қарамай, рельслардан узоқлашмаган.
Таъкидланишича, воқеа Ҳиндистоннинг Ҳайдарободида юз берган. Бахтли тасодиф, эркак жиддий жароҳатлар олмаган ва унинг аҳволи барқарор дея баҳоланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар