Россияда биронта ҳам олигарх қолмади, энди мамлакатда ижтимоий жавобгарликни ҳис қиладиган бизнесменлар мавжуд, деган баёнот билан чиқди Россия ҳукумати.
Россия Федерацияси ижроия ҳокимияти вакилларининг фикрига кўра, олигархлар 1990-йилларнинг ўзига хос бир кўриниши бўлган ва бугунга келиб бутунлай барҳам топди. Ҳозир Россияда фақат пул ишлаб топиш билан шуғулланадиган эмас, балки ижтимоий жавобгарликни ҳис қиладиган бизнесменлар қатлами шаклланди ҳамда улар мамлакатнинг ривожланиши учун қайғуришмоқда.
Айни вақтда бу бизнесменларда ватанпарварлик кайфияти кўтаринки ва АҚШ ҳукумати томонидан жорий этиладиган санкциялар уларнинг ҳаётини мураккаблаштиришидан чўчишмайди.
Ўтган йили АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерациясига қўлланилган санкцияларни кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолаган эди. Шундан келиб чиқиб, жорий йил январь ойининг охири ёки февраль ойининг бошларида Россияга нисбатан янги санкцияларнинг эълон қилиниши кутилмоқда.
Манбa: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар