Олимлар натижалари қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам берадиган тадқиқотлар муваффақиятли тарзда ниҳоясига етказилганини тасдиқлади. Бу иш М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Стокгольм университетининг биогенетиклар гуруҳи томонидан амалга оширилди.
Россиялик таниқли биолог Владимир Скулачев раҳбарлик қилган бу тадқиқотларни ўтказиш жараёнида олимлар генетик жиҳатдан модификация қилинган сичқонлар билан тажриба ўтказди.
Назорат қилинувчи мутация унга «митохондриал мутагенез» деб аталувчи жараённи жиддий равишда тезлаштириш ва кўпчилик ёшга доир касалликлар фақат қариш билан боғлиқ эканлигини исбот қилишга имкон берди.
Олимлар қариш — бу нафақат организмнинг «эскириши», балки бизга ота-онамиздан мерос бўлиб қоладиган генетик равишда жойлаштирилган дастур деб тахмин қилди. Ўтказилган тадқиқотлар туфайли биологлар қаришнинг генетик тузилишини ва ҳатто уларни орқага қайтариш йўлини аниқлашга муваффақ бўлди.
Тадқиқот қатнашчиларидан бири Изписуа Белмонте келаси ўн йилликда одамнинг терисини, мушакларини, суякларини ва ички аъзоларини ёшартириш учун ишлатиладиган қаришга қарши курашувчи махсус моддалар ишлаб чиқарила бошлашини таъкидлади. Абадий ҳаёт томонга биринчи қадам ташланди!
Манба: Daryo.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар