Никоҳ шартномаси — романтик нарса эмас, аммо романтика фақат хотира ва бирга тушилган суратлардан бошқа ҳеч нима қолмаганда, асабларни анча-мунча асраши мумкин. Айниқса, йўқотадигани кўп бўлган одамлар учун.
Марк Цукерберг ва Присцилла Чан: Бир-бирига вақт ажратишга мажбур
Присцилла Чан “Facebook”нинг бўлажак асосчиси билан 2004 йилда танишган. У пайтда иккиси ҳам Гарвардда ўқирди. Тўйдан сўнг эр-хотин анча вақтгача ота-она бўлолмади: Присцилланинг бир неча марта ҳомиласи тушди, аммо кейин у Макс исмли қизчани дунёга келтирди. Унинг учун Цукерберг ҳам, Чан ҳам туғруқ таътили олди. Марк ва Присцилла ҳаётлари давомида “Фейсбук”нинг 99 фоиз акциясини хайр-эҳсон қилишга сўз беришди. Жорий қийматга қиёслаганда, эҳсон миқдори 45 миллиард долларга яқин бўлади. Табиийки, икки бизнесменнинг никоҳ шартномаси бор, аммо у миллионларга эмас, балки романтикага оид. Шартномага кўра, эр-хотин ҳеч бўлмаса, ҳафтада бир марта уйдан ташқарида учрашувга боришлари керак.
Кэтрин Зета-Жонс ва Майкл Дуглас: Хиёнатнинг баҳоси — 5 миллион доллар
“Зорро ниқоби” фильмидаги роль Кэтрин Зета-Жонсга шуҳрат келтирибгина қолмай, муҳаббатини топишга ҳам ёрдам берди. Фильм тақдимотида Майкл Дуглас Кэтринга шу қадар мафтун бўлдики, умумий дўстлари Антонио Бандерасдан учрашув уюштириб беришни сўради, бир ой ўтгач эса биринчи рафиқаси билан ажрашишга ариза берди, Кэтриннинг бармоғида эса бир неча миллион долларлик никоҳ узуги пайдо бўлди. Дарвоқе, Кэтрин Зета-Жонс ва унинг эри Майкл Дуглас бир кунда туғилган, шунинг учун 25 сентябрда икки карра туғилган кунни нишонлашади. 25 — бу рақам уларнинг ёши орасидаги фарқни ҳам англатади. Бу тақдирми? Эҳтимол, шундайдир. Ҳеч нимага қарамай, Кэтрин суғурталаниб қўйишни маъқул кўрган. Ахир эри уни деб хотинидан воз кечганини унутмаган. Айнан шунинг учун Зета-Жонс шартнома “бир марталик хиёнат баҳоси”ни — 5 миллион доллар деб баҳолаган.
Бейонсе ва Жей Зи: Болаларнинг нархи бор
Бейонсе ва унинг продюсери, ҳозирда эса эри бўлмиш Жей Зининг ишқий муносабатлари Бейонсе 21 ёшида бошланган. Никоҳ шартномасида Би хиёнатнинг қийматига эмас, болаларга урғу берган. Эр-хотин ажрашгудек бўлса, Жей Бейонсега никоҳда туғилган ҳар бир бола учун 5 миллион доллардан тўлаши керак.
Николь Кидман ва Кит Урбан: Гиёҳвандликка “йўқ”!
2006 йилда тўй олдидан Николь қаллиғини гиёҳванд моддаларга қарамликдан даволанишга мажбур қилиб, никоҳ шартномасида ҳам ҳеч қандай гиёҳванд модда истеъмоли бўлмаслиги кераклигини қатъий қайд қилдирди. Урбан тақиқни бошқача тушуниб, тўйдан сўнг тўрт ой ўтиб… ичкиликка берилди. Кидман эрини даволатиш учун касалхонага ётқизди, уни йўқлаб турди, даволаниш ҳақини ҳам тўлади. Николь эрига ишонарди, у ҳам хотинига ишонди: 2008 йилда, актрисанинг бепуштлиги ҳақидаги миш-мишларга қарши ўлароқ, оилада қизалоқ дунёга келди. 2010 йилнинг декабрида оиада яна бир қизалоқ — Фэйт Маргарет Кидман-Урбан туғилди. Уни суррогат она дунёга келтирди.
Том Круз ва Кэти Холмс: Имкон туғилиши билан — фазога!
Актёрнинг мухлислари Опра Уинфри шоусининг афсонавий сонини яхши эслашади. Айнан ўша шоуда Круз илк бор ёш актриса Кэти Холмсга нисбатан туйғулари ҳақида сўзлаб берганди. Кейин жуфтликнинг чиройли тўйи ўтди, қизалоқ Сури дунёга келди. 2012 йилда эса шов-шувли ажрим юз берди. Кэти боласини сайентрологияга жалб қилишни истамагани учун машҳур эрини ташлаб кетди. Ваҳоланки, фотиҳа пайтидаёқ бу муносабатлар узоқ давом этмаслиги маълум бўлганди. 100 саҳифадан иборат никоҳ шартномасида Крузнинг рафиқаси унинг диний қарашларини баҳам кўрибгина қолмай, сайентологларнинг ўзга сайёрадаги етакчиси Ксену Ер сайёрасига учиб келиши билан фазовий кемада учиб кетиши кераклиги қайд қилинганди. Холмснинг бахтига, Круз билан бирга яшаган йиллари давомида Ерга ҳеч ким учиб келмади.
Бритни Спирс ва Кевин Федерлайн: Шартнома касодга учрашдан асраб қолди
Хиёнаткор Кевин Федерлайн билан ажрашиш 2006 йилда Бритни учун асабий зўриқиш, ўз ўғиллари билан мулоқот қилишда муаммога дуч келишга сабаб бўлди. Аммо касодга учрамади. Кевинни яхши билганлар у аллақачон никоҳ шартномасини тузаётганда ўзи учун манфаатли бандларни киритиб қўйган, деб ўйлашганди. Улар янглишишди. Бритнининг адвокатлари ҳалолроқ ва садоқатлироқ бўлиб чиқди, улар шартномани шундай тузишдики, қўшиқчининг 65 миллион долларидан Федерлайн атиги 1 бир миллионга эга бўлди.
Мел Гибсон ва Робин Мур: Бир этак бола ва… мол-мулкнинг ярми
Мел Гибсон 1980 йилда уйланди, бир йил ўтиб эса Ханна дунёга келди. Уч йилдан кейин эса — эгизаклар Эдвард ва Кристиан, олти йилдан кейин — ўғли Вилли… 1988 йилда Луи туғилди, яна уч йилдан сўнг — Майло. Охирги бола 2000 йилда туғилган Томми бўлди. Истеъдодли актёр ва режиссёр, оилапарвар эр, меҳрибон ота Мел Гибсон 2009 йилда кутилмаганда оиласини ташлаб кетиб, унча машҳур бўлмаган рус пианиночиси Оксана Григорьева билан алоқаси ҳақида маълум қилди.
Бу муносабатлар актёрнинг обрўсини туширибгина қолмай, 450 миллион долларидан маҳрум қилди. Ҳа, бу бир миллиарднинг деярли ярми. Ва бу жуда катта пул. Никоҳ шартномаси эса анча камтарона эди: Робин, ажрашгудек бўлишса, эрига тегишли мол-мулкнинг ярмигагина даъво қиларди. 25 йиллик оилавий ҳаёт давомида Гибсон бошловчи актёрдан ҳисоб рақамида 900 миллион долларга эга бўлган дунёга машҳур юлдузга айланди.
Анжелина Жоли ва Брэд Питт: Болалар онаси билан қолади
Голливуднинг энг чиройли жуфтликларидан бирининг ажрашаётгани ҳақидаги забар жамоатчиликнигина эмас, балки Анжелина Жоли ва Брэд Питтнинг олти нафар боласини ҳам лол қилиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, эр-хотиннинг уч нафар биологик ва уч нафар асранди фарзанди бор. Ажрашиш ҳақидаги қарор қатъий эканлиги маълум бўлгач, жуфтликнинг мухлислари актёрлар болаларни қандай бўлишишини тахмин қила бошлашди. Голливуд ҳуқуқшунослари эса, бу масаланинг тахмин қиладиган жойи йўқлигини яхши билишарди, чунки Жоли шартномада аниқ қайд қилдирган: ажрим бўлганда, болалар у билан қолишади. Айнан шу сабабли Анжелина болаларини бемалол Питтдан олиб кетди.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар