2018 йил 21 январь куни тахминан соат 23:10 ларда Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Болтабоев ФВВ Марказий аппаратида фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ташкил этилган тезкор штаби билан алоқага чиқиб, жорий йилнинг 21 январь куни тахминан соат 22:50да Петропавловск шаҳридан Ўзбекистон Республикасига «Сетра» русумли автобусда 43 нафар Ўзбекистон фуқароси келаётган вақтда, Остона шаҳрига 54 км қолганда ҳаво ҳарорати совуқлиги сабабли, дизель ёқилғиси музлаши натижасида, йўл четида ҳаракатланмай туриб қолганини хабар берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази маълум қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ФВБМ тезкор навбатчиси зудлик билан мазкур фуқаро билан алоқага чиқиб, ундан вазиятга аниқлик киритилгандан сўнг, Қозоғистон Республикаси ФВҚ ФВБМга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот тақдим этилди ва сўнгра ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида, Қозоғистон Республикаси ФВҚ ва маҳаллий ижро органлари ходимлари томонидан мазкур автобус йўловчилари Шўртанди тумани А-1 «Остона-Боровой» трассаси яқинида жойлашган 5-сонли Агротехника коллежининг ётоқхонасида ташкил этилган исиниш масканига вақтинчалик эвакуация қилинган. Исиниш масканида Ўзбекистон фуқароларига иссиқ жойлар, уч маҳал иссиқ овқат ва тиббий кўрик ташкил этилди.
Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига тезкор қайтариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ФВВ ва Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ томонидан фуқароларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поездининг плацкарт вагонлари бепул асосда таклиф этилди.
Қайд этилишича, ёмон об-ҳаво ва совуққа қарши огоҳлантиришга қарамасдан, йўловчилар рухсатсиз автобусда йўлга чиққан, фақатгина 5 нафар йўловчигина Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ ходимлари томонидан Остона шаҳри вокзалига етказилиб, поездда Тошкент шаҳрига етиб келдилар.
Жорий йилнинг 2018 йил 25 январь куни соат 22:00да мазкур фуқаролар Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидаги «Ғишт кўприк», «Зангиота» ва «Тошкент» чегара назорат ўтказиш пунктлари орқали республика ҳудудига соғ-омон кириб келишди.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ Оқмўла вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти, акимати, Шортанди туманидаги 5-сонли Агротехника коллежи раҳбарлари ва ходимларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга кўрсатилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар