2018 йилнинг 31 январь куни Ой тутилиши кузатилади. Гап «Супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳақида кетмоқда. Бу икки ҳодисанинг бир пайтга тўғри келиши охирги марта 1866 йилнинг 31 март санасида — салкам 152 йил олдин кузатилганди. Бу ҳақида «Xabar.uz» хабар берди.
Бу пайтда Ер, Ой ва Қуёш бир чизиқда сафланади. Москва планетарийси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳодиса Москва вақти билан соат 14:48да бошланиб 18:11гача давом этади. Тўлин Ой «Супер Ой»га айланиб Ер соясига тушиб қолади ва табиий йўлдошнинг тутилиши содир бўлади. Ойнинг кўринувчи диаметри 8 фоизга катталашади, унинг гардиши эса қизил-қўнғир тусга киради. Бу пайтда Ер ва Ой ўртасидаги масофа 358 994 километрни ташкил этади.
Ойнинг Ерни ярим ва тўлиқ соясидан ўтиши.
Мутахассислар Ой тутилишини Россия, Шарқий Европа, Шарқий Африка, Осиё, Австралия, Шимолий Америка ва Тинч океанида кузатиш мумкин, дейишмоқда.
Шу ўринда эслатма, ўз эллиптик орбитаси бўйлаб ҳаракатланаётган Ой перигейга етган пайтда, яъни Ерга энг яқин масофада жойлашганида тўлишса «Супер Ой» дейилади. Бу пайтда у одатдагидан 30 фоиз ёрқинроқ, 14 фоиз каттароқ кўринади ва тўқ сариқ рангда намоён бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар