27 январда Ҳонгконгнинг марказий қисмида, метронинг янги йўналиши қурилиши жойида Иккинчи жаҳон уруши замонларидаги портламай қолган 450 кг.лик бомба топилди. Шу сабабли яқин атрофдан 1,3 минг киши эвакуация қилинган. Бу ҳақда «South China Morning Post» нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Узунлиги 140 см ва диаметри 45 см бўлган бомба 27 январь эрталаб Ван Чай туманида метро қурилиши олиб бораётган ишчилар томондан 15 метр чуқурликда аниқланган.
Таъкидланишича, бомба топилган жойда бир неча соатдан бери сапёрлар, полициячилар ва ўт ўчирувчилар ишлашмоқда, ён-атроф ўраб олинган.
Шаҳар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойидан 400 метр радиусдаги ҳудудни ўраб олишган.
Мутахассислар ушбу снаряд Ҳонгконгга 1941 ва 1945 йиллар орасидаги давр ичида АҚШ бомбардимончи самолёти томондан ташланган ANM-65 снаряди эканлигини аниқлашган. Снаряд 250 кг.га яқин портловчи моддага эга, сапёрлар бомбани яримтунга яқин хавфсизлантиришмоқчи.
Сапёрлар гуруҳи раҳбарининг айтишича, бомбадаги детонаторлардан бири шикастланган, бу эса уни ҳаракатлантиришни жуда хавфли қилади. Агар бомба портласа унинг таъсир доираси 200 метрни ташкил қилиши мумкин, унинг парчалари эса 2 км.гача тарқалиши мумкин. Шу сабабли мутахассислар снаряд қобиғида иккита тешик очиб, унинг ичидаги портловчи моддани куйдириб юборишмоқчи, бунга эса 3 соат кетади.
Бу бомба Ҳонгконгда топилган, Иккинчи жаҳон уруши замонларига мансуб биринчи бомба эмас. Ўтган йил январида шаҳардаги қурилиш майдончаларидан бирида 220 кг.лик снаряд топилган. У ҳам АҚШга тегишли бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар