09:31 / 28.01.2018
4 899

АҚШда энг катта ноядровий бомба модернизация қилинди

АҚШда энг катта ноядровий бомба модернизация қилинди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ўзининг энг кучли ноядровий ўқ-дориси – GBU-57 авиабомбасини модернизация қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» ахборот агентлигига таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бомбанинг янги модификацияси “ер остида чуқур жойлашган ва яхши ҳимояланган нишонларга қарши самаралироқдир”. Оғирлиги 13 тонна ва деярли 2,5 тонна портловчи моддага эга бу бомба тупроқ ичига 61 метргача кириб боришга қодир. Уни фақат B-2 бомбардимончи самолёти олиб юра олади. GBU-57 Шимолий Кореядаги ер ости иншоотларига қарши қўлланиши мумкин.

B-2 самолётлари январда АҚШга қарашли, Тинч океанидаги Гуам оролига жойлаштирилган. Грабовски бу ҳудудга GBU-57 бомбалари жўнатилгани-йўқлиги ҳақида ҳеч нарса айтмаган.

АҚШ 2017 йил апрелида Афғонистонда GBU-43/B бомбасини қўллаганди. Бомба “барча бомбаларнинг энаси” деган норасмий ном ҳам олган. Пентагон маълумотларига кўра, 9,5 тонналик бомбанинг портлаши 36 террорчини йўқ қилган. Бироқ кейинроқ ОАВда жангарилар бомба портлаши оқибатида талофат кўришмагани ҳақида маълумот пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда энг катта ноядровий бомба модернизация қилинди