Афғонистон пойтахти Кобулда 27 январь куни содир этилган теракт оқибатида 103 киши ҳалок бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, яна 235 киши турли даражада тан жароҳати олган. Афғонистонда ушбу ҳодиса муносабати билан мотам эълон қилинди.
Хабар беришларича, ичига террорчи-худкуш ичига портловчи ускуна ўрнатилган тез ёрдам машинасини Афғонистон пойтахтидаги ҳукумат даҳаси яқинида портлатиб юборган. Портлаш Кобул шаҳрининг Вазир Акбархон деб номланувчи дипломатик кварталида юз бергани айтилмоқда. Бу ерда хорижий мамлакатларнинг ваколатхоналари, Афғонистон ҳукуматининг маъмурий бинолари жойлашган. Портлаш натижасида кўплаб бинолар зарар кўргани айтилмоқда.
Ушбу теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган. Бир ҳафта олдин кишининг умрига зомин бўлган «Интерконтиненталь» меҳмонхонасидаги портлаш ҳам ушбу ҳаракат томонидан уюштирилганди. Полиция ушбу терактга алоқадорликда гумон қилиб тўрт кишини қўлга олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди