Воқеа Ингушетиядаги Плиево қишлоғида юз берди. 29 ёшли Лайло исмли аёл эрининг яқин дўсти уйланиш истагида эканидан хабар топгач, безовталаниб қолди. Бу йигитни илгари бир марта кўрган, ўшандаёқ севиб қолганди. Аммо йигит уни танимасди. Эри билан ораларида борди-келди йўқ эди. Хуллас, Лайло эри билан ажрашмай туриб, ўша йигитнинг хотинига айланишни хоҳлади. Буни Ингушетияда кўп эрлилик деб аташади.
Режани пухта тузди. Эрига шу дўстининг уйланишига ёрдам бериш заруригини уқтирди. Яқин дугонаси борлигини қистириб ўтди. Натижа шундай бўлдики, содда эр рози бўлди. Лайло эса нияти амалга оша бошлаганидан руҳланиб кўп эрлилик сари бир қадам ташлади. Яъни, келин бўлмишнинг суратини қаллиғига кўрсатиш ҳаракатига тушди. Бироқ у ўзининг суратини жўнатди ва кутилганидек, суратдаги «келин» куёв бўлмишга ёқиб тушибди.
Куёв бўлмиш огоҳлантирилганди. Келиннинг ота-онаси йўқ, ғирт етимча экани уқтирилганди. Шунинг учун уни куёв навкарлар Лайлонинг уйидан олиб кетишлари зарур эди. Яна Лайло қайнонаси, эрига ҳам шу масалада гапириб ўтган, улар азбаройи етим келинга ачинишганидан розилик билдиришганди. Қарангки, худди ўша куни, яъни, келинни олиб кетиш зарур бўлган куни Лайло эрталабдаёқ ғойиб бўлди. Эрига дугонасини гўзаллик салонига олиб бориши кераклигини айтди. Қарангки, Лайлонинг ўзи гўзаллик салонига бориб ташқи қиёфасига сезиларли даражада ўзгартиш киритди. Кейин эса эрига қўнғироқ қилиб, олисда яшайдиган холаси ўлим тўшагида ётганини, тез етиб бормаса бўлмаслигини, афсуски, тўйда иштирок эта олмаслигини уқтирди. Ё раббий! Кечқурун ўзининг уйига — қайнонаси, эри ва фарзандлари билан истиқомат қиладиган уйига ўзи келинлик либосида кириб келди. Тўғри, бу ерда баъзилар ишонмаслиги мумкин. Ҳақиқатан, Лайло ташқи қиёфасига шу қадар жиддий ўзгартиш киритгандики, эри ҳам таний олмади. Йўқ, кўзига жуда иссиқ кўринди келин бўлмиш, аммо қаерда кўрганини эслай олмади…
Шунда ҳам фириб ошкор бўлмади. Куёвникида, келинникида тўй ташкил этилди. Санъаткорларнинг хонишлари авж паллага кирди, қўни-қўшни, қариндош-уруғлар келди. Аммо халқда «бузоқнинг югургани сомонхонагача» деб бежиз айтилмаган. Лайло эса ўша рамзий маънодаги сомонхонагача ҳам етиб бора олмади. Сирни унинг синглиси очиб қўйди ва «келин»ни ўша заҳотиёқ куёвникидан ҳайдаб солишди…
Бу воқеа бир жиҳатдан олиб қараганда, жуда ғалати ва ачинарли. Кўпчиликнинг ғазабини қўзғатади. Бунинг устига Ингушетияликлар одатига кўра, эрининг устига эрга теккан аёл ўлимга лойиқ. Қариялар йиғилиб мажлис ўтказишди. Лекин ўлимга ҳукм этишмади. Лайлонинг укасига ҳавола этишди.
— Сен жигарисан, — дейишди унга. — Қалбинг нима деса қулоқ сол. Биз сендан ўтиб Лайлони жазога мубтало эта олмаймиз…
Лайлони укаси ҳам ўлдирмади. Аммо кечирмади ҳам. Ундан ота-онаси-ю, қариндош-уруғ, таниш-билиш ва дугоналаргача безди, юз ўгирди…
Сўнгги маълумотларга қараганда, Лайло ҳануз эрининг уйига қайтмабди. Кўчага ҳам чиқмаётган экан. Укаси ҳам, эри ҳам уйга қамалиб олганча бировлар кўзига кўринмаётган экан. Ахир, бу хунук иш-да, қайси юз билан одамларнинг кўзига тик боқсин?!.
Бу воқеани одамлар турлича баҳолашмоқда. Масалан, баъзилар Лайло ақлдан озган, нима қилаётганини идрок этмаган деса, бировлар бу аёл қалин пули ва сарполарга эга чиқиш илинжида шу фирибни ўйлаб топган деяпти. Яна айримлар муҳаббатнинг кўзи кўрлигига шаъма қилишяпти. Худди шу охирги тахмин ниҳоятда нотўғри бўлса керак. Негаки, муҳаббатнинг кўзи кўр бўлса-да, хожасини ҳеч бўлмаганда ҳидидан танийди. Кўзлари кўрмаса-да, бу виждонсизлик, беҳаёлик эканини сезиб туради…
Ўша атрофдаги ҳокимият вакиллари ҳозирча жим. Улар айтишдики, ҳали иш одам ўлдиришгача етиб бормади. Башарти шундай хавф туғилса, улар дарҳол орага тушармиш.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди