16:20 / 29.01.2018
5 013

Tуркия ҳарбий кучлари 557 нафар террорчини йўқ қилди

Tуркия ҳарбий кучлари 557 нафар террорчини йўқ қилди
Сурия шимолидаги Африн минтақасида давом этаётган «Зайтун новдаси» амалиёти чоғида Туркия ҳарбий кучлари 557 нафар террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда якшанба куни Туркия бош штаби баёнотида айтилади, дея хабар берди Xabar.uz.

«Зайтун новдаси» амалиёти давомида Туркия ҳарбий кучлари кун давомида террорчиларнинг 73 та позициясини йўқ қилди. Улар орасида Халқ мудофаа кучлари, Курдистон ишчи партияси, Демократик иттифоқ партияси ва ИШИД гуруҳига тегишли бўлган бошпаналар, яширилган ўқ-дорилар ва ўт очиш нуқталари бўлган. «Зайтун новдаси» амалиёти бошланганидан буён 557 нафар террорчи йўқ қилинди», — дейилади ҳужжатда.

Бош штаб 20 январь куни асосан курдлар ва бошқа вилоятлардан келган қочоқлар истиқомат қиладиган Африн минтақасида «Халқ мудофаа кучлари» (ХМК) ва Демократик иттифоқ партияси отрядларига қарши «Зайтун новдаси» амалиётини бошлаганини эълон қилган эди. Туркия ҳукумати мазкур ташкилотларни террорчи ташкилот сифатида кўради ҳамда Туркиядаги Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб ҳисоблайди. Расмий Анқара Африндаги амалиётлар мамлакат хавфсизлиги билан боғлиқлигини айтиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Tуркия ҳарбий кучлари 557 нафар террорчини йўқ қилди