
Афғонистондаги Маршал Фаҳим ҳарбий академияси яқинида беш нафар қуролли шахс ҳужум қилиши натижасида 11 аскар ҳалок бўлди, 15 нафари яраланди. Бу ҳақида «Xabar.uz» хабар тарқатди.
Мамлакат мудофаа вазирининг айтишича, жиноятчиларнинг 4 нафари тўқнашувда ҳалок бўлган, биттаси қўлга тушган. Мазкур теракт бўйича жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган.

Икки кун аввал ҳам Кобулда 100 кишининг умрига зомин бўлган мудҳиш теракт содир этилганди.
«Биз вазиятни назоратга олиш ва халқ хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқдамиз», — деган мамлакат мудофаа вазири Ториқшоҳ Баҳромий.
Мазкур видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар