15:20 / 30.01.2018
4 640

Дангаса почтачининг уйидан ярим тонна хат топилди

Дангаса почтачининг уйидан ярим тонна хат топилди
Почтачининг уйидан жами 572 килограмм етказиб берилмаган корреспонденциялар топилди.


Италиянинг Виченца шаҳрида яшовчи почтачи эгаларига еткизиб беришга эринган хатларни саккиз йил давомида уйида тўплаб борган, деб хабар тарқатди «Xabar.uz».

25 қути хатларни утилизацияга қабул қилиб олган экологик марказ волонёрлари буни сезиб қолишди. Маълум бўлишича, марказга 56 ёшли маҳаллий почтачи Италия почтасининг маркаланган хатларини очиб кўришга ҳам қунд қилмай, шундайлигича олиб келиб топширган.

Почтачининг уйидан жами 572 килограмм етказиб берилмаган корреспонденциялар топилди. Улар асосан турли огоҳлантириш қоғозлари, реклама ва коммунал хизматлари ҳисоблари бўлиб чиқди. Ҳарқалай, шахсий хат-хабарларни почтачи одамларга тарқатган экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дангаса почтачининг уйидан ярим тонна хат топилди