Ўзининг жисмоний ҳолатини кузатиб бориш, эришган натижалари ҳақида дўстларига хабар бериш ёки шунчаки қизиқишдан “Stravа” бепул иловасидан фойдаланганлар ўзи яшайдиган ҳудуд, бино ва жойларни ошкор этиб қўйиши мумкин. Жумладан, АҚШ ҳарбийлари ҳам!
“Stravа” дастурчилари глобал тармоққа жойлаштирган 13 трнл GPS нуқталари АҚШнинг хориждаги ҳарбий базалари жойлашувини акс эттирган. Хусусан, Афғонистондаги ҳарбий база кафтдек намоён. Таҳлилчилар бу фикрга машҳур фитнес иловаси интернетга қўйган маълумотлар харитасини ўрганган ҳолда келишди. Унда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий объект чизмалари келтирилган.
Бунга асосий сабаб АҚШ ҳарбийларининг “Stravа” иловасидан фойдаланган ҳолда шуғулланишганидир. Бу илова барча олинган маълумотлар, жумладан, фойдаланувчини босиб ўтган масофаси, тезлиги, жисмоний ҳолати, суратлари ва бошқа шу каби маълумотларни фойдаланувчи руҳсати билан ёзиб боради ва ўзининг серверига юклайди. Бу функцияни ўчириб қўйиш мумкин, лекин афтидан ҳарбийлар буни унутган.
“Stravа” фойдаланувчиларни қайд этиб борган харитасини чиқарди. Унда фойдаланувчилар томонидан белгиланган 13 трлн GPS нуқталар бор. Жуда чиройли кўринади, лекин ҳарбийлар учун эмас. АҚШнинг ҳарбий базалари аниқ кўринади ва осон танилади” дейди ўзининг Twitter’даги саҳифасида “IUC Analysts” ташкилоти таҳлилчиси австралиялик Натан Рузер.
Маълум бўличиша, бу иловадан фойдаланган ҳарбийлар ўзлари хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг тузилишини ва дунёнинг айнан қайси нуқталарида жойлашганини тўла фош этиб қўйган.
Эътиборсизлик қилган фақат АҚШ ҳарбийлари эмас, бу иловадан фойдаланган Француз армияси аскарлари ҳам ўзларининг Мали давлатида жойлашган ҳарбий базаси тузилишини фош этиб қўйишган.
Ушбу иш юзасидан Пентагон расмий терговни бошлаган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»