
Ўш бозорининг шимолий-шарқий қисмида катта ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Knews.kg нашрига таяниб darakchi.uz
Воқеа жойига 5 та ўт ўчириш бригадаси етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин савдо нуқталаридан биридан чиққан. Соат 09:48 да ёнғин ҳақида хабар берилган.
Жабрланганлар йўқ. Бозор атрофини қалин тутун ўраб олган. Ёнғиннинг илк дақиқаларида сотувчилар омборхонада ва савдо нуқталарида бўлган товарларни олиб чиқишга ҳаракат қилишди. Ёнғин кучайгандан кейин ўт ўчирувчилар ёнаётган павильонларга ҳеч кимни киргизмади.
Ўт ўчирувчиларнинг ҳаракатларини томоша қилиш учун юзлаб одамлар йиғилди. Ҳозирча талон-тарожлик факти ҳақида маълумот берилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар