5 854
Россиядаги наманганлик боғбон: «Россияда 13 йил давомида қилмаган ишим қолмади. Ҳатто чўчқа ҳам боққанман» (видео)
«Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг фикрларини эълон қилиб боради. Эълон қилинаётган бу фикрларда меҳнат муҳожирлари учун шарт-шароитлар яратиш йўлида бугун бошланган ишлар, ўзгаришлар учун таклиф ўлароқ жаранглаган изоҳлар ҳам йўқ эмас.
Эълон қилинаётган навбатдаги монолог — Россияда 13 йилдан бери меҳнат қилаётган наманганлик эркакнинг фикрлари (уни «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Унинг илтимосига кўра, исми-шарифи ва унинг шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади, матн жузъий таҳрирларга учради.
Наманган вилоятида туғилиб ўсганман. Ҳозир 36 ёшдаман.
1997 йили, 9-синфда ўқиб юрган вақтим, оилавий шароитим туфайли мактабни ташлаб, бир ташкилотга ишга кирдим. 2000 йили Қашқадарёда ҳарбий хизматни ўтадим. Армиядан сўнг Наманган муҳандислик институтини бухгалтер-аудитор йўналиши бўйича сиртдан битирдим. Кейин шартнома асосида ҳарбий хизматга қайтдим.
Чортоқдаги сержантлар мактабига кетишга ҳозирлик кўраётгандим. Қамчиқ довонида хизмат ўтаётган вақтим, нимадир бўлди-ю, бош миямда қандайдир неврологик касаллик пайдо бўлди. Аввалига Фарғонадаги, сўнг Тошкентдаги госпиталга юборишди. Госпиталдан чиққач бир ойлик меҳнат таътили беришди. Меҳнат таътилидан қайтгач эса «хизматга яроқсиз» деб топилиб, ишдан бўшатилганимдан хабар топдим. Бир йил ҳам ишлолмадим. Ҳеч қандай нафақа беришмади.
У пайтларда бошим яхши ишламаган шекилли, доимий равишда ёнимда ҳамроҳ билан юрардим. Уйдагилар бошқа ерга кетиб, уйни тополмай қолишимдан хавотир олишарди. Бошимдаги оғриқ сабаб ҳозиргача деярли ҳар йили даволаниб юраман.
Ишсиз кунларимда Россияга йўл олган қўшни қишлоқликларга қўшилиб, поездда 10 кун деганда Москвага етиб келдим. Ўшанда 2005—2006 йиллар эди. Бу ерда қилмаган ишим қолмади шекилли — ҳатто чўчқа ҳам боққанман. Лекин ҳеч криминал иш қилмадим, ҳалол меҳнатим билан ишлаб келяпман.
Худога шукр, 10 йилдан бери бир дачада боғбонман. Шароитлар яхши, дачада ўзимнинг алоҳида хонам бор. Бир ўзим яшайман, уй эгалари дам олиш кунлари келиб-кетади. Ойига 500 доллардан кўпроқ пул ишлаб топаман. Ҳовлидаги ишларимни қилиб бўлгач, шу маҳалладаги қурилиш, дурадгорчилик, пайвандлаш ишлари билан шуғулланаман. Нима иш бўлса, қўлдан келганча қилавераман.
Мен дачасида ишлайдиган аёл янги фабрика қурди. Бу ерда косиб, ҳунармандларга иш кўп — ҳозир иш кучи етишмаяпти. Бу ерда топаётган пулимни Ўзбекистонда топишимга ишонганимда, бу ерда яхши шароит ва яхши ишда ишлаётганимга қарамай, шу бугуноқ Ўзбекистонга учиб кетардим. Бошлиқларим ҳар доим «Россия паспортини ол, ёрдам қиламиз», дейди, лекин ҳеч қачон рози бўлмайман бунга.
Ўзбекистонда ота-онам, аёлим, бир қизим бор. Қизимнинг тили чиққанида биринчи айтган сўзи нима бўлганини билмайман, биринчи қадам ташлашини ҳам кўрмаганман. Бу йил мактабга чиқади — биринчи синфга ўзим етаклаб борсам, деб орзу қиламан. Иложи борича ҳар йил қишда уйга кетардим. Бу йил ҳужжат масаласи қийнади, мажбуран қолиб кетдим.
Бир неча бизнес режаларим бор. Мен яшайдиган қишлоқда экин экиб бўлмайдиган ерлар бор, шу ерларда мини-ферма қилмоқчиман — қуёнчилик, беданачилик, куркачилик, ўрдакчилик, дегандек. Кичик цех ташкил қилиш ниятим ҳам йўқ эмас. Ишим юриб кетса, фермага туяқуш қўшиш ниятим бор. Агар шу ишларни бошлай олсам, камида ўн киши ишлик бўлади. Мусофирчиликнинг нони қурсин. Кузгача 5 минг доллар орттира олсам, Россияда ишлашни тўхтатаман.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди