Фуқаролар диний эркинлиги аввалгидек сақланиб қолади, cоқол қўйиб юриш, ҳижобда юриш мумкин бўлади, деб ёзди Sputniknews-uz.com нашри.
Қозоғистонда соқоллар кўринишини ва юзни ёпиб турувчи ниқоблар турини белгиловчи янги қонун қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақида Қозоғистон Диний ишлар вазири хабар берди.
Хабарда айтилишича, фақат айрим турдаги, айнан бузғунчи диний оқимларга хос соқол турлари тақиқланади. Янги қонунда соқолларнинг умумий кўриниши ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Шу билан бирга соқол эгасининг хулқ атвори ва нималар ҳақида гапираётганига ҳам эътибор берилади, деди Қозоғистон Диний ишлар вазири Нурлан Ермекбаев.
Янги қонунда шунингдек юзни тўсиб турувчи ҳар қандай ниқоблар ҳам тақиқланиши мумкин. Булар ниқоб, паранжи, рўмол, балаклава ва бошқа инсоннинг айнан юз қисмини тўсиб турувчи нарсалардир.
Вазирнинг таъкидлашича, фуқаролар эркинлигини ҳеч ким чекламоқчи эмас. Қозоғистонда диний эркинлик аввалгидек сақланиб қолади. Соқол қўйиш, ҳижобда юриш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди