14:20 / 31.01.2018
4 938

Саудияда коррупция учун ушланган шаҳзодаларнинг барчаси озод этилди

Саудияда коррупция учун ушланган шаҳзодаларнинг барчаси озод этилди
Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда гумонланиб қўлга олинган барча юқори мансабли шахсларни озод этди, улар Ар-Риёддаги Ritz-Carlton беш юлдузли меҳмонхонасида ҳибсда сақланган. Бу ҳақда Reuters саудиялик юқори лавозимли амалдорга асосан хабар бермоқда, деб ёзади Кун нашри.

«Ritz-Carlton’даги барча озод этилди», - деган у. Агентлик манбаси уларнинг сони қанча бўлгани ва подшоҳликда қўлга олинганлар бошқа жойда сақланганига оид саволга аниқлик киритмаган. Reuters’нинг тахминича, қўлга олинганлардан баъзилар коррупцион жиноятларни тан олишдан бош тортишгани учун турмага ўтказилган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойи бошида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги Коррупция билан кураш бўйича олий қўмита подшоҳлик оиласининг ўнлаб аъзолари, давлат хизматчилари ва тадбиркорларни қамоққа олиб, уларни молиявий ҳамда лавозим жиноятларида айблади. Ҳаммаси бўлиб 300 дан ортиқ киши сўроқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саудиялик шаҳзода ҳибсдаги ҳашаматли ҳаёти ҳақида гапириб берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудияда коррупция учун ушланган шаҳзодаларнинг барчаси озод этилди