Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида 52 киши қурбон бўлган автобусдан ғалати садолар келаётган экан. Бу ҳақда 31-каналга таянган ҳолда Спутник Қозоғистон хабар бермоқда.
Бир неча кун олдин ёниб кетган автобус фожиа жойидан Ақтўбедаги автотураргоҳга олиб келинган. Қўриқлаш ходимларининг таъкидига кўра, мана шу кунлар орасида улар автобус томондан келаётган, одам товушларига ўхшаш ғалати садоларни эшитишган.
"Оқшом 1-2ларда келиб, ҳалок бўлганларнинг чинқириқ ва ёрдам овозларини эшитиш мумкин", — деб ҳикоя қилган қўриқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистон трассасида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Фақат 5 нафар киши омон қолди. Икки қаватли "Икарус" Қозоғистон давлат рақамлари билан Россия томон йўлга чиққанди.
Фожеа қисқа электр сими туташуви, салон ичида ёнғин чиқиши ва оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Ақтўбе вилояти суди ёниб кетган автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиларини 2 ой муддатга ҳибсга олди.
Дастлабки тергов ишлари натижасида, автобус ҳайдовчилари томонидан Қозоғистон Жиноят Кодексининг 345-моддаси, 4-бандида кўрсатилган жиноятни (йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ва транспорт воситасини бошқариш ва эксплуатация қоидаларини бузиш) амалга оширилгани аниқланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»