14:55 / 02.02.2018
5 617

Безос Amazon ҳисоботини эълон қилиб, 6,5 млрд доллар ишлаб олди

Безос Amazon ҳисоботини эълон қилиб, 6,5 млрд доллар ишлаб олди
Жефф Безоснинг бойлиги Amazon.com Inc ҳисоботи эълон қилингани фонида кескин ортди. У 6 млрд доллардан кўпроқ ишлаб олди. Унинг компанияси байрамлардаги сотувлар бўйича сўнгги саккиз йил ичида энг яхши натижани қайд этди. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Кун.уз хабар берди.

Кеча, 1 февраль куни Amazon тўртинчи чорак учун 1,86 млрд миқдорида тарихдаги энг йирик даромад ҳақида ҳисобот берди, бу янгилик фонида компания акциялари қўшимча савдолар вақтида 6 фоизга ўсди, дея таъкидлайди Reuters.

Bloomberg Billionaires Index рейтинги ҳар куни савдолар якунланаётганда тўғирланади, бироқ пайшанба, 1 февраль куни, Безоснинг бойлиги қўшимча савдолар вақтида (after hours) 116,4 млрд доллардан 123 млрд долларга ошди. Агарда бундай ўсиш жума куни ҳам сақлаб қолинса, унинг бойлиги Bloomberg рейтингига киритилади ҳамда бу янги рекордга айланади. Безоснинг соф активлари январда ҳаммаси бўлиб 17,4 млрд долларга ўсди, деб хабар қилмоқда Bloomberg ўз ҳисоб-китобларига таянган ҳолда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Безос Amazon ҳисоботини эълон қилиб, 6,5 млрд доллар ишлаб олди