date
views 6 279

Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади

Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади
«Amazon» компанияси раҳбари Жефф Безос компаниясининг акциялари 1 февралдаги кечки сессияда 6,2 фоизга ўсгач, бир кечада 6,5 млрд доллар ишлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, унинг активларининг умумий миқдори 123 миллиард доллардан ошиб кетди. Бу дунёдаги энг бой одам рўйхатида иккинчи ўринда турган Билл Гейтсдан қарийб 30 миллиард доллар кўп дегани.

Йилнинг боши Безос учун омадли бошланди. У биргина январь ойида 17,4 миллиард доллар ишлади.

«Amazon» акцияси сўнгги ойда 19 фоизга кўтарилди. Маълумотларга кўра, бу компания илк бор энг қиммат брендлар рейтингидан ўрин олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳоннинг энг бой кишиси бир кечада 6,5 млрд. доллар ишлади