date
views 4 489

NASA Марснинг панорамали видеосини намойиш қилди (видео)

NASA Марснинг панорамали видеосини намойиш қилди (видео)
NASA коинот агентлиги Қизил сайёранинг Curiosity марсоходи ёрдамида олинган панорамали видеосини намойиш қилди.

Манзара Марсдаги Гейл кратеридаги Вера Рубин тоғ тизмасидан олинган суратлардан ташкил топган. Суратга олиш Марсдаги қишки қуёш туриши олдидан амалга оширилгани сабабли сайёрада осмон тиниқ бўлган, бу эса кўплаб деталларни қайд қилишга имкон берган.

Curiosity учинчи авлоддаги марсоход бўлиб, ўзидан автоном лабораторияни акс эттиради. Марсоход Қизил сайёрага 2012 йил 6 августда қўндирилган. 2018 йил бошигача у Марс бўйлаб 18 км юриб ўтишга муваффақ бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA Марснинг панорамали видеосини намойиш қилди (видео)