Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида истиқомат қилувчи Илай Дягилев ўзини қиз кўрсатиб, Miss Virtual Kazakhstan онлайн гўзаллик танловининг финалига етиб борди. Бу ҳақда Ҳордиқ нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, 22 ёшли йигит қизларнинг кийимини кийиб, ўзини Арина Алиева деб таништирган.
Унинг суратлари танловда овоз берган кўпчиликка маъқул тушди, натижада Дягилев финалга қадар етиб борди. Охир-оқибат у ҳақиқатни ошкор қилди ва бундай иш қилишига нима сабаб бўлганини тушунтирди.
«Дўстларим билан гўзаллик масаласида баҳслашиб қолдим. Шунда танловда иштирок этишга қарор қилдим. Менинг ўзим ҳар доим табиий гўзалликни ёқлаб келганман. Ҳозир, кўриб турибсизки, кўп қизлар бир кўринишда юради, бир хил бўянади, бир хил кийинади ва трендга эргашсам, чиройли бўламан деб ўйлайди. Аммо мен бундай фикрда эмасман», — деди Дягилев.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда