
Бугун, 5 февраль куни эрталаб Хитойнинг Юньнань провинциясидаги Кунмин-Чучжоу шоссесида оммавий йўл-трансопрт ҳодисаси рўй берди. Маълумотларга кўра, 53 та автомобиль тўқнашиб кетган.
Туман маъмурияти воқеага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлганини айтмоқда. Бу ерда душанбага ўтар кечаси ёмғир аралаш қор ёққан, ҳарорат ҳам 0 даражадан тушиб кетган. Шу сабаб автомобиль йўли музлаб, сирпанчиқ ҳосил бўлган.
Воқеа жойига тез ёрдам, полиция, фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари етиб келган.
53 та автомобилнинг тўқнашуви оқибатида 4 киши қурбон бўлган, шунингдек, 3 киши турли даражада жароҳат олган. Улар шифохонага етказилгани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар