
Ироқ расмийлари илк бор энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар бермоқда.
Рўйхатга 60 киши, жумладан, мамлакат собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг катта қизи Роҳат киритилди. У ҳозирда Иорданияда бўлиб турибди.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда ИШИДнинг 28 нафар дала қўмондони, «Ал-Қоида»нинг 12 нафар етакчиси, БАAS партияси мансабдорлари, жумладан, Роҳат ҳақида маълумот ва айбловлар жамланган.
Al Sumaria телеканалига кўра, рўйхатга қаерда эканлиги ҳозиргача номаълум бўлган ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий киритилмаган.
Санаб ўтилган шахсларнинг барчаси айни пайтда Ироқдан ташқарида. Уларнинг экстрадицияси масаласи Интерпол билан биргаликда ҳал этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар