08:30 / 06.02.2018
3 282

Актриса Ума Турманнинг фильм суратга олиш вақтида учраган автофалокат видеоси

Актриса Ума Турманнинг фильм суратга олиш вақтида учраган автофалокат видеоси
The New York Times нашри “Биллни ўлдириш” фильмини суратга олиш вақтида бош қаҳрамон ролини ижро этган актриса Ума Турман учраган автофалокат видеосини намойиш қилди. Нашрнинг таъкидлашича, актриса фильмнинг продюсерлари билан 15 йиллик судлашувдан кейин ушбу авария видеосини қўлга киритди. Продюсерлар шунча вақт видеони беришдан бош тортиб келишган.

Турманнинг таъкидлашича, у ушбу саҳнанинг суратга олиниши вақтида кабриолетнинг рулига ўтиришни узоқ вақт истамаган ва каскадёр хизматидан фойдаланишни талаб қилган. Бироқ фильм режиссёри Квентин Тарантино актрисани машина яхши техник ҳолатдалигига, саҳнада босиб ўтиладиган йўл тўғри эканлиги ва хавф туғдирмаслигига ишонтириб, Турманни ушбу саҳнани ўзи ижро этишга кўндира олган.

Тарантинонинг ғоясига кўра, актриса 65 км/соат тезликкача тезлашиши, машина орқасида ўрнатилган камера эса актрисанинг шамолда ўйнаётган сочларини муҳрлаши керак бўлган.

Бироқ йўл режиссёр айтганчалик, тўғри бўлмаган ва қум қопламага эга бўлган. Турман катта тезликка эришгач, машина бошқарувини қўлдан чиқариб, охир-оқибат дарахтга бориб урилган. Мазкур воқеани ушбу ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)