Ҳиндистонда 4 оёқли жўжа туғилди (видео)

Ҳиндистонда 4 оёқли жўжа туғилди (видео)
Ҳиндистонда 4 панжали жўжа туғилди. Жўжанинг эгаси жўжага таклиф қилинаётган мўмай пулга ҳам уни сотишдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Жўжа 2 ойлик бўлиб, оддий жўжалар каби ўсмоқда. Унинг эгаси Жавад Алининг айтишича, антиқа жўжани кўргани ҳар куни кўплаб одамлар келмоқда. Баъзилар жўжа учун 5 минг рупийгача пул таклиф қилишган.

Жўжада ортиқча панжаларнинг пайдо бўлишига полимелия ирсий касаллиги сабаб бўлган. Бунда одатда ишламайдиган ортиқча панжалар ривожланади.

Ушбу видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар