Аҳмад Қодиров номли минтақавий жамоат фонди Бангладешдаги мьянмалик қочқинлар лагерида етим болаларга мўлжалланган мактаб очди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.
Рамзан Қодировга кўра, мактаб Бангладеш ва Мьянма ҳудуди чегарасидаги энг катта қочқинлар лагери ёнида очилган.
Мактабга Рамзан Қодировнинг отаси Россия қаҳрамони Аҳмад хожи Қодиров номи берилган.
Мактабга ўқиш учун мингга яқин ўғил-қиз келган ва ўқув жараёни бошлаб юборилган.
Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг таъкидлашича, мактаб ўқтувчиларига маош тайинланган. Кутубхона учун китоблар харид қилинган ҳамда болалар учун дарсликлар, кийимлар ва кунига икки марта иссиқ овқат берилиши белгиланган.
Фонд қочқинлар лагери олдида сув етишмаслиги муаммосини ҳам ҳал қилган ва 20 та қудуқ қаздириб одамлар учун ичимлик сувини таъминлаб берган.
Ҳозирда Фонд мьянмалик мусулмон қочқинлари лагери ёнида ижтимоий лойиҳаларини давом эттирмоқда. Хусусан, бу ерда қочқинларга хизмат кўрсатувчи поликлиника ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бангладеш ва Мьянма ҳукуматининг келишуви асосида қочқинларни икки йил ичида ўз жойларига қайтариш тўғрисида битим имзоланганини хабар қилган эдик. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди