16:48 / 06.02.2018
6 222

Саҳройи Кабирда қор ёғди (Фото)

Саҳройи Кабирда қор ёғди (Фото)
4 февраль, якшанба куни Африканинг шимолий ҳудуди, хусусан, Саҳройи Кабирга қор ёғди. Бу хақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.

Саҳрога яқин Марокаш ва Жазоир ҳудудларига деярли 30 сантиметргача қор ёғган.

37 йил ичида Саҳройи Кабирда бундай ҳодиса тўртинчи марта юз бермоқда.

Қор билан қопланган палмаларнинг кўриниши Шимолий Африка учун ноёб ҳодисадир.

Аммо бу ноёб ҳодиса узоқ давом этмади. Қуёш кўтарилгач, саҳрони қоплаган қорни эритиб юборди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саҳройи Кабирда қор ёғди (Фото)