date
views 7 179

Пора билан қўлга тушган амалдор 4-қаватдан ўзини ташлади

Пора билан қўлга тушган амалдор 4-қаватдан ўзини ташлади
Қозоғистонлик мансабдорлардан бири пора олаётган вақтида қўлга тушиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Қалампир” сайти хабар берди.

“Казводхоз” корхонасининг Олма-ота филиали директори Сейлхон Муҳамадиев шартнома имзоланиши юзасидан ташкилот вакилларидан биридан катта миқдордаги пора олган. Пора унга бир ой давомида қисмларга бўлиб берилган.

2 февраль куни соат 22:00-23:00 оралиғида Муҳамадиев ваъда қилинган поранинг қолган 400 минг тенгега тенг қисмини олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.

3 февраль куни Муҳамадиев тергов ҳаракатларини олиб бориш учун департаментга олиб кетилган. Бино ичига кирилгач, орадан тахминан ярим соат ўтиб Сейлхон Муҳамадиев 4-қаватда жойлашган тергов хонасининг ойнасидан ўзини пастга ташлаган.

Сейлхон Муҳамадиев олинган жароҳатлар туфайли шу ернинг ўзида жон берди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пора билан қўлга тушган амалдор 4-қаватдан ўзини ташлади