18:20 / 06.02.2018
6 785

Дунё бойлари 1 кунда 114 млрд доллар маблағларини йўқотишди

Дунё бойлари 1 кунда 114 млрд доллар маблағларини йўқотишди
Америка фонд бозорида нархнинг тушиши сабаб дунёнинг 500 нафар энг бадавлат кишилари бир кунда 114 миллиард доллар йўқотди, деб хабар беради «daryo.uz».

Ҳажми бўйича дунёда учинчи ўринда турувчи Berkshire Hathaway инвесторлик компанияси асосчиси ва раҳбари 87 ёшли Уоррен Баффет нархлар тушишидан энг кўп зарар кўрди. У бир кунда 5,1 миллиард доллар йўқотган. Компания қиймати 9,2 фоизга арзонлашган Wells Fargo & Co. холдингининг йирик акционери ҳисобланади.

Баффет Bloomberg рейтингида бир кунда 1 миллиарддан кўпроқ маблағ йўқотган 18 нафар миллиардерлардан бири, дея эътироф этилган. Ундан сўнг рейтингда даромади 3,6 миллиард долларга камайган Facebook асосчиси Марк Цукерберг жой олган.

Дунёнинг энг бадавлат кишиси — Amazon асосчиси Жефф Безос бир кунда йирик миқдорда даромад йўқотганлар рўйхатида учинчи бўлди. Унинг даромади 3,3 миллиард долларга камайди.

5 февраль Америка фонд бозори учун сўнгги етти йил ичидаги энг ёмон йил бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бойлари 1 кунда 114 млрд доллар маблағларини йўқотишди