Маҳаллий полициячиларнинг маълум қилишича, кеча, 6 февраль куни кечқурун Тайваннинг шарқий қирғоғида рўй берган 6,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган, 145 киши бедарак йўқолган, 225 киши тан жароҳати олган.
Тайваннинг расмий ахборот агентлиги CНА хабарига кўра, бу ҳудудда зилзила натижасида тўртта бино қулаб тушгани айтилмоқда.
Зилзила Шарқий Хитой денгизи бўйидаги Ҳуалиен шаҳридан 21 км шимолда жойлашган. Геология хизмати маълумотларига кўра, Тайваннинг марказида, Ҳуалиеннинг тахминан 120 километр шимолида ер силкиниши сезилган.
Ҳуалиен шаҳридаги Маршал меҳмонхонаси ушбу табиат ҳодисаси натижасида йиқилган бинолардан бири бўлди.
Қутқарув гуруҳидаги 400 дан ортиқ қутқарувчилари бедарак йўқолганларни топишга уринишмоқда. Ярадорлар асосан “Маршал” меҳмонхонаси ва шаҳарнинг бошқа бир қанча бинолари ичидан топилган.
Маълумот учун, кейинги кунларда юртимизда ҳам тез-тез зилзила кузатилмоқда.
[media=https://youtu.be/LkAbhhjKGjE] “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди