21:12 / 07.02.2018
5 170

Шарқ ва Ғарбнинг ўзига хос жиҳатлари

Шарқ ва Ғарбнинг ўзига хос жиҳатлари
Мен тақдир тақазоси билан дунёнинг бир қанча жойларида бўлишимга тўғри келди ва эътиборимни тортган ҳамда мени ўйга толдирган бир мунча вазиятлар ҳақида жуда кўп ўйладим. Айниқса шарқ халқлари вакилларидан бўлган баъзи одамларнинг турли вазиятларда ўзларини тутишлари, жамоат жойларидаги қилиқлари мени бу нарсалар ҳақида ёзишга ундади. Бунинг илдизлари қаерда ва нега бундай деган саволларга жавоб излаш жараёнида интернет тармоғига жойлаштирилган бир мақолага дуч келдим. Бир оз кўнглим таскин топди ва баъзи саволларимга жавоб топгандай бўлдим.

Рассом Ян Лиу (Yan Liu) 14 ёшигача Хитойда яшаган, сўнгра эса Германияга кўчиб ўтган. У шарқ ва ғарб миллатлари менталитетидаги кўплаб жиҳатларни таққослаш жараёнида бир қанча асарларини эълон қилди. Унинг ишларидаги нозик ва фалсафий қарашлари қалин жилдли энциклопедиялардагидан кўра кўпроқ маълумотларга эга бўлиб, кенг жамоатчиликда ўзига хос қизиқиш ўйғотди.

Бугун мен сизга ғарб ва шарқ одамларининг бир хил вазиятлардаги менталитети ва хулқини намойиш қилувчи Ян Лиу асарларидан парчалар келтираман.

Мовий квадратда ғарб одамининг, қизил квадратда эса шарқ одамининг айнан бир хил вазиятлардаги хулқи кўрсатилган.

Ўз дунёқарашини ифода қилиш эркинлигидаги фарқ

Навбатда туриш чоғидаги ҳолат

Кафе ва ресторанлардаги шовқин даражаси

Саёҳат пайтидаги ҳолат

Ичимликлар борасидаги фарқ

Кечалар ва йиғинлардаги ҳолат

Бошлиқ билан муносабатлардаги фарқ

Шахсий “Мен” нинг намоён бўлиши

Транспорт турларининг оммабоплиги

Оммабоп таомлар

Муаммоларни ечишга ёндошув

Ёши улуғларга муносабат борасидаги фарқ

Боланинг оиладаги тарбияси

Об-ҳавога муносабат

Ижтимоий муносабатлар

Овқатланиш тартиби

Аниқлик борасидаги фарқ


Ян Лиунинг ушбу суратлари томошабинлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва менталитетлардаги бундай фарқлар мени ҳам жуда қизиқтириб қўйди.

Сўнги хулосани айтиш энди сизнинг ҳукмингизга ҳавола.

Мақолани тайёрлашда https://www.adme.ru/ сайти материалларидан фойдаланилди.

Mанба: usm.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шарқ ва Ғарбнинг ўзига хос жиҳатлари