
Американинг Powerball лотереяси ғолибаси бўлиб, 560 миллион доллар ютуққа эга бўлган аёл пулни олиш учун ўзи ҳақидаги шахсий маълумотларни беришни истамади, деб хабар берди Даракчи нашри.
Аёл ютуқни аноним тарзда олиш учун судга мурожаат қилишни режалаштирди. У суд ҳужжатларида ўзини Жейн Доу (Jane Doe) деб таништирган. Аёл бундай ютуққа эга бўлганлигини фирибгарлар ва ўғрилар билиб қолишидан хавфсирамоқда.
У дўконга ва бошқа тадбирларга бемалол бориш учун катта ютуққа эга бўлганини ҳеч ким билишини истамади.
Бироқ Нью-Гемпшер қонунларига биноан кимнинг ғолиб бўлгани омма олдида ошкор этилиши лозим. Аёл айни вақтда ютуқли чиптага имзо чеккан, аммо унинг бошқа исм-шарифда имзо чеккани ютуқни йўққа чиқаради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар