Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг куёви Ибабекир Бекдурдиевда умумий қиймати миллионлаб долларни ташкил этувчи қўл соатлари борлиги маълум бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
28 ёшли Бекдурдиев Гурбангули Бердимухаммедовнинг Гулнабат исмли опасининг қизига уйланган. «Альтернативные новости Туркменистана» нашрида Бекдурдиев ўзининг Инстаграм ва “Вконтакте” ижтимоий тармоқларига жойлаштирган фотосуратлари ва видеолари чоп этилди (Айни вақтда мазкур аккаунтлар ўчириб ташланган).
Фотосурат ва роликларда Бекдурдиев турли нусхалардаги соатларини намойиш этган. Улар орасида энг қиммати Қатарда жуда кам миқдорда ишлаб чиқарилган, нархи 565 минг доллар бўлган Richard Mille 52-02 Horse Tourbillon соатидир.
Нашрнинг таъкидлашича, Richard Mille Бекдурдиевнинг энг севимли брендларидан биридир. Унинг коллекциясида мазкур брендга тегишли бундай соатлар камида 4 тани ташкил этади. Бекдурдиевнинг энг арзон соати 110 минг доллар туради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди