23:38 / 09.02.2018
9 054

Аҳоли сони камайиб бораётган мамлакатлар ўнлиги

Аҳоли сони камайиб бораётган мамлакатлар ўнлиги
БМТнинг навбатдаги ҳисоботи 2017 йилдаги сайёрадаги демографик вазият ва келажакка оид прогнозларга бағишланди. Аҳоли сони ўсиши ҳозирги 7,6 миллиард кишидан 2030 йилга келиб 8,6 миллиардга, 2100 йилга келиб 11,2 миллиард кишига етиши маълум қилинди, деб ёзади Daryo.

Бунда Ер аҳолисининг ярмига яқини атиги тўққизта мамлакат: Ҳиндистон, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Эфиопия, Танзания Бирлашган Республикаси, АҚШ, Уганда ва Индонезияда тўпланади.

Қолган давлатларда ҳозирданоқ аҳоли сонининг камайиши кузатилмоқда ва бу вақт ўтиши билан давом этади. БМТ маълумотларига кўра, қолган давлатлардан тезроқ Шарқий Европа мамлакатлари бўшаб қолмоқда:

- Болгария: 2017 йилда 7,08 миллион киши, 2050 йилда 5,42 миллион, 23 фоизга пасайиш;
- Латвия: 1,95 миллион/ 1,52 миллион/ -22 фоиз;

- Молдавия: 4,05 миллион/ 3,29 миллион/ -19 фоиз;
- Украина: 44,22 миллион/ 36,42 миллион/ -18 фоиз;

- Хорватия: 4,19 миллион/ 3,46 миллион/ -17 фоиз;
- Литва: 2,89 миллион/ 2,41 миллион/ -17 фоиз;

- Руминия: 19,68 миллион/ 16,40 миллион/ -17 фоиз;
- Сербия: 8,79 миллион/ 7,45 миллион/ -15 фоиз;

- Польша: 38,17 миллион/ 32,39 миллион/ -15 фоиз;
- Венгрия: 9,72 миллион/ 8,28 миллион/ -15 фоиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аҳоли сони камайиб бораётган мамлакатлар ўнлиги