
Бразилиядаги Гуаратуба муниципалитетидаги автоёқилғи қуйиш шахобчаларидан биридаги савдо дўконига ўғриликка кирган жиноятчиларга қаршилик кўрсатган полициячи аёлнинг ҳаракатларини кузатув камералари видеога олди, деб ёзди “Даракчи” нашри.
Воқеа 7 февраль куни рўй берди. Уч нафар жиноятчи савдо дўкони кассасидаги пулни ўғирламоқчи бўлди. Аммо уларнинг режасини амалга оширишларига ўша куни хизматда бўлган полициячи аёл Мария Мендес йўл қўймади. Навбатчиликда бўлган Мария қурол ишлатишга мажбур бўлди.
Отишма оқибатида полициячи аёлнинг ўзи ҳам яраланди, бироқ ўғрилардан бирини отишга муваффақ бўлди. Ҳар икки жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Икки нафар жиноятчи эса полициячилар етиб келгунга қадар яширинишга муваффақ бўлишди, аммо эртаси куни улар ҳам қўлга олинди.
[media=https://youtu.be/g9Oe8UH4FDU]
[media=https://youtu.be/NPxC22GMU08]
[media=https://youtu.be/7I2QQQiMlfY]
[media=https://youtu.be/l-vlR5Gj2ik] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар