19:20 / 11.02.2018
6 864

Apple асосчиси Стив Жобснинг қизи қандай яшайди?

Apple асосчиси Стив Жобснинг қизи қандай яшайди?
19 яшар Ева Жобс – Appleнинг асосчиси Стив Жобснинг кенжа қизидир. Ева дунёнинг энг яхши ўқув муассасаларидан бири – Стэнфорд университетида таълим олади. Бу ҳақда Darakchi.uz нашри маълум қилмоқда.

Ева Жобс от спорти билан шуғулланади. Ева Веллингтондаги (Флорида штати) ранчода бўлиб ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда. 2016 йили марҳум Стив Жобснинг рафиқаси, Еванинг онаси Лорейн Пауэлл Жобсга 15 миллион АҚШ доллари миқдорида кўчмас мулк мерос қолди.

Стив Жобснинг қизи отасининг шуҳрати соясида қолиб кетмади. 2017 йилнинг мартида у “ой чавандози” бўлди. Ева бутун дунё бўйлаб от спорти мусобақаларида қатнашиб келмоқда. От спортида унинг асосий рақиблари Microsoft асосчиси Билл Гейтс, қўшиқчи Брюс Спрингстин ва режиссёр Стивен Спилбергнинг қизларидир. Forbes маълумотларига кўра, Еванинг бойлиги 20,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Apple асосчиси Стив Жобснинг қизи қандай яшайди?