21:05 / 11.02.2018
5 966

АҚШда дрон орқали 60 та машина иштирокидаги авария тасвирга олинди

АҚШда дрон орқали 60 та машина иштирокидаги авария тасвирга олинди
Американинг Маршфилд шаҳри (Канзасдан 240 километрга яқин масофада) яқинидаги 44-рақамли шосседа жиддий авария юз берди. Оқибатда 60 дан ортиқ автомобилга зарар етди ва 20 га яқин машина юзага келган тирбандликда қолиб кетди. ЙТҲ ҳодисаси оқибатларини Конуэй кўнгилли ўт ўчириш жамоаси иштирокчилари дрон ёрдамида тасвирга олди, деб ёзади «Daryo».

Xабарда берилишича, йўл-транспорт ҳодисасига об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, ҳаво ҳароратининг ўзгариб туриши туфайли қор тез эриган ва яна музлаб, йўлларни муз қоплаган. Устидан ёққан қор эса вазиятни янада мураккаблаштирган.

Бу Канзас, Миссури ва Айова трассаларида йўл-транспорт ҳодисаларини юзага келтирган. Айова штатида ҳам жиддий авария юз берган. Унда 70 дан ортиқ автомобиль шикастланган.

Жами 650 га яқин авария қайд этилиб, улар оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда дрон орқали 60 та машина иштирокидаги авария тасвирга олинди