date
views 3 822

Саакашвилининг Киевда ушланиши видеоси намойиш қилинди

Саакашвилининг Киевда ушланиши видеоси намойиш қилинди
Михаил Саакашвилининг Facebook’даги саҳифасида унинг Киевдаги ресторанлардан бирида ушланиши видеоси жойлаштирилди.

Ресторандаги кузатув видеокамералари томонидан олинган ёзувда махсус хизматларнинг ниқоблардаги ходимлари ресторанга кириб, бир неча кишини полга ётқазганларини кўриш мумкин. Сўнгра кейинги кадрларда 4 киши тахмин қилинишича Саакашвилини ушлаганча, бир киши эса сочидан тортқилаганча ташқарига олиб чиқаётгани тасвирланган.

Ушбу ҲАВОЛАдаги видеога берилган изоҳда Саакашвилини ушлаган одамлар уни аэропортгача йўл бўйи юзига муштлаганлари, отиб ташлаш билан таҳдид қилганлари айтилган.

Саакашвили 12 февралда Украина давлат чегара хизмати томонидан кузда Украинага ноқонуний кирган ҳудуди – Польшага жўнатиб юборилган.

Польша чегара хизмати Саакашвилининг Варшавага етиб келганини тасдиқлаган. Саакашвили тарафдорлари Украина президенти маъмурияти биноси ёнида намойиш ўтказишган.

Саакашвили Польшага келгач, ZIK телеканали эфирида Украинага қонуний йўл билан қайтишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвилининг Киевда ушланиши видеоси намойиш қилинди