Саудия Арабистонида диққатга сазовор ўзгаришлар амалга ошмоқда. Хусусан, ҳукумат томонидан аёлларнинг футбол томоша қилиш учун стадионга ташриф буюриши ва мухлислик қилишига қонунан рухсат берилди. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар бермоқда.
Саудиялик аёллар бу хабарни мамнуният билан қарши олдилар ва мамлакатда яқинда бошланган ўзгаришларни ижобий баҳоламоқдалар.
Саудия ҳукумати аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инобатга олиб, уларнинг машина бошқариши ва спорт мусобақаларида иштирок этишига йўл очиб берган.
Шунингдек, қиролликда аввал таъқиқлаб қўйилган жамоа кинотеатрлари, опералар ва концертлар берилиши яна жорий қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ, Саудияда аёллари ҳам жанговар спорт турлари билан шуғулланишига рухсат берилгани ва мамлакатнинг машҳур дин пешвоси Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқ уларнинг абая либосини кийиб юриши шарт эмас деб фатво бергани ҳақида хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди