21:20 / 14.02.2018
5 367

Ахлат тозаловчи аёл қиёфасидаги нажоткор ёхуд 30 нафар болани боқиб катта қилган хитойлик аёл (видео)

Ахлат тозаловчи аёл қиёфасидаги нажоткор ёхуд 30 нафар болани боқиб катта қилган хитойлик аёл (видео)
Кейинги пайтда Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида боласини сотаётганда қўлга тушган, ўз жигарбандини ўлдирган ёки ташлаб кетган аёллар ҳақидаги хабарлар кўпайди. Албатта, бу юрт, миллат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишини ташвишга солиши табиий.

Хўш, одамзотни бу қадар тубанликка мажбурлаётган нима: йўқсилликми, ижтимоий-маиший муаммоларми ёки оиладаги келишмовчиликлар? Қайси бири бўлмасин, буларнинг ҳеч бири Аллоҳ берган буюк неъматдан воз кечишни оқлай олмайди.

Хитойлик Ля Сяоиннинг савобли ишлари ҳар қандай дин вакиллари учун ибратлидир. Чунки тирик чақалоқни ахлатхоналарга ташлаб кетиш катта гуноҳ ва жиноят саналса, бундай болалардан бир нечтасини топиб парваришлаш, улғайтириш улкан жасорат ва буюк савобдир.

Бундай улуғликка эришган аёлнинг ўзи моддий жиҳатдан қашшоқлигини ҳисобга олсак, бу жасорат ўзига тўқ одамларга икки карра сабоқдирки, айнан Ля Сяоин каби мана шундай инсонлар туфайли ҳам эзгулик ёвузликни жиловлаб туради.
[media=https://youtu.be/mb-TqC4sbAA]
Озгинагина вақт ажратиб, юқоридаги видеони кўришингизни ва уни бошқаларга ҳам улашишингизни илтимос қиламиз. Зора, буни кўргач, ана шундай қабиҳ жиноятга қўл уриш арафасида турган, ниятида юрганлар бу йўлдан қайтишса!

Манба: xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ахлат тозаловчи аёл қиёфасидаги нажоткор ёхуд 30 нафар болани боқиб катта қилган хитойлик аёл (видео)