23:10 / 14.02.2018
5 190

Интернетда Bentley иштирокидаги рўпарама-рўпара тўқнашув видеоси пайдо бўлди (Видео)

Интернетда Bentley иштирокидаги рўпарама-рўпара тўқнашув видеоси пайдо бўлди (Видео)
Интернетда Bentley Continental GT машинаси катта тезликда пенсионер бошқараётган машинага келиб урилгани видеоси пайдо бўлди.

Воқеа Британиядаги Амершем шаҳридаги кўчалардан бирида юз берган. Пенсионер машинаси видеорегистраторига олинган ушбу воқеа видеоси билан Daily Mail нашри бўлишди.

Ford Kuga машинасини бошқараётган 74 ёшли эркак тор кўчада рўпарадан келаётган машиналарни ўтказиб юбориб, ўзи секин-аста ҳаракатланишни бошлаганда рўпарасидан Bentley машинаси катта тезликда “учиб чиқиб”, унинг машинасига келиб урилган. Бунинг оқибатида Ford ағдарилиб кетиб, йўл четидаги девор томон отилиб кетган. Тўқнашув жиддий бўлганига қарамай, қария деярли жароҳат олмаган.

Мазкур ҳодиса акс этган видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.

Аниқланишича, тўқнашув вақтида ҳашаматли машина 130 км/соатдан каттароқ тезликда келаётган бўлган. Ваҳоланки, бу кўчада рухсат берилган тезлик 30 км/соатни ташкил қилган. Bentley эгаси қочиб кетган, бироқ уни машинасида қолган қон излари бўйича топишга муваффақ бўлинган. У қанчалик даражада жароҳат олгани маълум қилинмаган.

Таъкидлаш жоизки, воқеа қачон юз бергани номаълум, бироқ эркак 2017 йил кузида машинани хавфли бошқаргани ва йўл-транспорт ҳодисаси жойидан қочишга уринганини тан олган. У январь ойида 14 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Шунингдек, қоидабузарга 4 йил 7 ой давомида машина бошқариш тақиқланган.

Bentley Continental GT 100 км/соат тезликка 5 сониядан камроқ вақт ичида эриша олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Интернетда Bentley иштирокидаги рўпарама-рўпара тўқнашув видеоси пайдо бўлди (Видео)