date
views 4 745

Флоридадаги мактабда содир этилган отишмада 17 киши қурбон бўлди

Флоридадаги мактабда содир этилган отишмада 17 киши қурбон бўлди
Американинг Флорида штати Паркленд шаҳридаги «Marjory Stoneman Douglas High School» мактабида отишма юз берди. Натижада 17 киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди.

Штат ҳукуматининг айтишича, отишма 1999 йилда туғилган Николас Круз исмли шахс томонидан содир этилган. Николас Круз аввал шу мактабда ўқиган, қоидабузарлиги учун мактабдан четлатилган.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлганларнинг 12 нафари мактабда, икки нафари мактаб олдида, бир нафари йўлда ва яна 2 нафари шифохонада ҳалок бўлган.

Мактаб ҳафта охирига қадар ёпилган. Мамлакат президенти Дональд Трамп, шунингдек, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флоридадаги мактабда содир этилган отишмада 17 киши қурбон бўлди