
Бир куни маккалик киши Масжидул Ҳаромда ишлаётган фаррошга садақа қилмоқчи бўлди. Аммо фаррош уни ҳайратга солиб, садақа олишга эҳтиёжи йўқлигини тушунтирди ва бунга исбот тариқасида пул тўла ҳамёни-ю, банк карталарини кўрсатди.
Буни кўрган маккалик ундан “Нима учун бу ердасиз?”, - дея сўради.
Фаррошнинг жавоби қуйидагича бўлди: “Мени Ҳиндистоннинг турли шаҳарларида ўз меҳмонхоналарим бор. Вақти-вақти билан бу ерга келиб ишлайман. Ниятим қилаётган ишларимга ҳақ олиш эмас, балки Аллоҳ йўлида чин дилдан хизмат қилишдир”.
Миллиардер фаррошнинг сўзларидан ҳайратланган маккалик у ҳақида бошқа ишчилардан ҳам сўради. Жавоб қуйидагича бўлди: “Бу ишчи ҳиндистонлик миллиардер. Ҳар йили олти ой давомида бу ерда текинга ишлайди”.
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар