23:25 / 16.02.2018
7 535

Аслида аёл бўлган “эркак” бир неча маротаба уйланиб, бойиб кетди

Аслида аёл бўлган “эркак” бир неча маротаба уйланиб, бойиб кетди
Ҳиндистоннинг Уттаракханд штати полицияси ўзини эркак деб таништирган ва келиннинг сепи учун бир маротаба уйланган Кришна Сен (Krishna Sen) исмли аёлни қамоққа олди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Полицияга Сеннинг биринчи хотинининг ота-онаси ариза билан мурожаат қилишди. Улар куёвлари қонунга зид равишда дўқ-пўписа билан сеп учун 850 минг рупияни тортиб олганлигини маълум қилишди.

Сўроқ вақтида Сен полициячиларни шубҳалантиргани учун у тиббий кўрикка юборилди. Текширув натижасида уларнинг қаршисида эркак эмас, балки аёл турганлиги маълум бўлди.

Маълум бўлишича, Сен тўйдан кейин тезда биринчи рафиқаси билан ажрашган ва 2017 йилнинг апрель ойида бошқа аёлга уйланган.

“Куёв” келинларни ҳам шубҳалантирган. У ҳеч қачон рафиқаларининг олдида ечинмаган ва уларга яқинлашмаган. Сен асосан эркаклар билан дўстлашган, эркаклар ҳожатхонасига қатнаган ва ҳаттоки юриш-туриши ҳам эркакча бўлган.

“Сочини эркакча калталатган, юриш-туриши, кийими билан Сен эркаклардан деярли фарқ қилмайди”, деди полициячилардан бири. Сен полициячиларга бир умр эркак бўлишни орзу қилганлигини маълум қилди.

Нашрнинг маълум қилишича, у илгари Свити номи билан машҳур бўлган. Ҳиндистонда 1961 йилда келинларга катта сеп бериш тақиқланганига қарамай, бир неча асрлик мазкур анъана ҳамон ўз кучини йўқотмай келмоқда. Келиннинг ота-онаси куёв томонга пул, кийим-кечак ва тақинчоқлар совға қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аслида аёл бўлган “эркак” бир неча маротаба уйланиб, бойиб кетди