4 982
Алишер Усмонов ва Олег Дерипаска Навальнийнинг текширувлари билан қандай кураш олиб борди?
Сиёсатчи Алексей Навальнийнинг сайти Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат («Роскомнадзор») талаби билан Россияда блоклаб қўйилган, деб ёзади Дарё. Бунга сабаб — Навальний ҳукумат бош вазири ўринбосарига пора берганликда айблаган миллиардер Олег Дерипаска даъвоси бўйича суд ажрими. Дерипаскагача Навальний билан судлашишга бошқа бир миллиардер — Алишер Усмонов уриниб кўрган. Бу иккала даъволашувнинг тақдири бир-бирига мутлақо ўхшамайди.
Текширув
2017 йилнинг 2 мартида Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) бош вазир Дмитрий Медведев фойдаланадиган кўчмас мулк ва яхталар ҳақида олиб борилган тадқиқотни эълон қилди. «У сизга Димон эмас» фильмида миллиардер Алишер Усмонов сохта фондлар орқали Медведевга 5 миллиард рубллик ҳовли-жой совға қилиш орқали пора бергани айтилганди.
2018 йилнинг 8 февралида эса ККФ миллиардер Олег Дерипаска ҳақидаги текширувни эълон қилди. Унда Навальний тадбиркор бош вазир ўринбосари Сергей Приходько билан бирга яхтада дам олгани ҳақида гапириб берган. Биргаликдаги бундай ҳордиқни Навальний миллиардер томонидан мансабдорга берилган пора деб атади. Дерипаска ва Приходьконинг суратларини Настя Рибка (Анастасия Вашукевич)нинг Instagram’идан топишди.
Муносабат
Дмитрий Медведев Навальнийнинг текширувига бир ойдан кейингина жавоб қилди ва уни сафсата деб атади. Алишер Усмонов икки ойдан кейин Навальнийга аталган иккита видеомурожаатини эълон қилди.
Олег Дерипаска ва бош вазир ўринбосари Сергей Приходько Навальнийнинг текширувига кун давомида жавоб қайтарди — иккаласи ҳам ўз вакиллари орқали қисқа пресс-релизларни юборди. Улар тадқиқотни ёлғон ва гиж-гижлаш деб атаб, судга мурожаат қилишга ваъда берди.
Суд даъвоси
Усмонов Навальнийнинг «тадқиқоти»дан бир ой ўтиб, уни ва ККФни туҳмат учун судга берди. Миллиардер унинг шаънини булғайдиган гапларни рад этиб, «У сизга Димон эмас» фильмининг тегишли парчаларини ўчиришни талаб қилди.
Дерипаска Навальнийнинг текшируви эълон қилинганининг эртаси куни судга мурожаат қилди. Аммо даъво Навальнийга эмас, Настя Рибкага қарши берилди. Текширувнинг ўзига Дерипаска эътироз билдирмаяпти: даъвода у Рибканинг Instagram’идан, шунингдек, Навальнийнинг сайти ва YouTube’дан ўзи ҳақидаги шахсий маълумотни ўчириб ташлашни талаб қилди. Миллиардер, шунингдек, маънавий зарар қопланишига эришмоқчи.
Суд қарори
Усмонов Москванинг Люблинский туман судида 2017 йил майида ютиб чиқди. Августда Москва шаҳар суди апелляцияни кўриб чиқиб, унда ҳам бизнесменнинг фойдасига қарор чиқарди. Суд Навальний ва ККФга обрўни тўкувчи ахборотни ўчириб, раддия эълон қилишни юклади.
Дерипасканинг даъвоси бўйича суд ҳали бўлгани йўқ. Биринчи мажлис 2018 йил 1 мартга белгиланган.
Натижа
Усмоновнинг даъвоси бўйича суд қароридан буён ярим йил ўтди, аммо на Навальнийнинг тадқиқоти саҳифаси, на YouTube’даги ролик ўзгарди. Ягона раддия ККФ сайтида пайдо бўлди. Суд ижрочилари Навальний ва фонд директори Роман Рубановга суд қарори бажарилмагани учун жарималар солмоқда.
Дерипасканинг даъвосини кўриб чиқиш ҳали бошланмаган бўлса-да, суд таъминлаш чоралари сифатида миллиардер ҳақидаги шахсий маълумот ўчирилиши керак, деб қарор чиқарди. Instagram’дан фотосуратлар ўчириб ташланди. 15 февралдан эса Россия провайдерлари Навальнийнинг сайтини блоклашни бошлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди